Расман: Эртадан Андижонда таълим жараёнлари тикланяпти

Жамият

image

Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида эртага, 11 январдан бошлаб ўқув жараёнлари бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

“Ижтимоий тармоқларда “Эртага, 11 январдан Андижондаги  барча мактаблар ва олий ва ўрта махсус таълим даргохларида ўқиш бошланиши айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида 11 январдан расман ўқув жараёнлари бошланишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда

Қайд этилишича, таълим муассасаларининг келгуси фаолияти об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этишини маълум қилганди. 

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январгача қадар узайтирилганини маълум қилганди. 

Маълумот учун, эртага, 11 январь куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон аномал совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг