Бухорода ўқиш бошланиш вақти яна ўзгарди

Жамият

image

Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида анъанавий таълим жараёнларининг бошланиши 11 январдан 16 январга кўчирилди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида кеча, 11 январь кунидан бошлаб анъанавий тарзда ўқиш бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ вилоят ҳокимлиги совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Бухородаги барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши маълум қилди.

Шунингдек, вилоят мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ҳамда Сирдарё вилоятидаги мавжуд мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун 13 январдан, бошланғич синф ҳамда боғчаларда эса 16 январдан дарс ва машғулотлар бошланиши ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги мактабларда 11 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинганди. 

Шу билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди.

Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини айтмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ОТМ мактаб боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг