Каримовнинг махфий топшириғи, ЙТҲлар, “Янгича тонировка” ва куннинг бошқа хабарлари
Жамият
−
18 Июль 2019
35376Якунига етаётган 18 июль куни турли воқеаларга бой бўлди. Қуйида энг муҳимларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Жамият
Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Расул Кушербоев “очко” олиш учун PR қиляпти, дегувчиларга жавоб қайтарди
Кўпчиликка маълум Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда анчайин фаол. Кушербоев жамоатчиликни қийнаётган ва муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалаларга тезда муносабат билдиради.
ЙПХ автомобили ЙТҲга сабаб бўлди
“Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомашинаси “Юқори нуқта” постидан ўтгандан сўнг, Булунғур тумани ҳудудида йўлдан чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Воқеа гувоҳларининг айтишича, мазкур ҳолатга 85 217 VSF рақамли (ЙПХ) хизмат автомашинаси сабаб бўлган.
Депутат Президентдан уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб, мурожаат йўллади
Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Қобул Дўсов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Хитойда зулм ва азоб чекаётган уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат йўллади.
Миллий гвардия ходимлари имтиёзли кредит асосида автомобиль олиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 17 июлида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қабул қилди.
Фоҳишахонада “тунги капалаклар” чет элликни тунади
Жорий йилнинг 15 июль куни соат 23:00 ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласида яшовчи 52 ёшли Н.Қ. ўз яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Фарғонада даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи вафот этди
Фарғонада мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео ижтимоий тармоқлар орқали QALAMPIR.UZ таҳририятига йўлланди.
Унда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи DAMAS русумидаги автомобилларни кўриш мумкин. Автомобиллар бир-бири билан тўқнашиши оқибатида иккиси ҳам оғир даражада шикастланган.
Ўзбекистонда иккинчи расмий Хитой молларига “бойкот” билан чиқди
“Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш – бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради”, дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари, санъатшунос Камола Оқилова.
Камола Оқилова Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган сувенирлар шаҳарларни безатишда ишлатилаётганига доир фикр билдирди.
Президент кутилмаганда Ховосга борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 июль куни Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюрди.
Бу давлат раҳбарининг жорий йилда туманга иккинчи бор келиши. 19 февраль кунги ташрифи чоғида Ховос шаҳарчасининг янги марказини бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Шунга мувофиқ, бу ерда 30 та беш қаватли уй қурилмоқда. Уларда икки ва уч хонали 760 та квартира бўлиб, шундан 600 таси арзон уйлардир.
Расман: “Янгича тонировка”га рухсат берилиши кутилмоқда
Ўзбекистон автомобилларни қуёшдан сақлаш учун талаб этилганидек “тонировка”га рухсат берилмасада, термал плёнкага рухсат этилиши мумкин. Ушбу плёнка бир мунча шаффоф бўлиб, унинг асосий вазифаси автомобиль салонини қуёшнинг ультрабинафша нурларидан сақлаб, жазирамада исиб кетишини бир мунча камайтиради.
Бўритош Шодиева Каримовнинг махфий топшириғини ниҳоят очиқ айтди
Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Узун ва Сараосиё туманлари Афғонистон билан чегарадош бўлгани учун ҳам ўз вақтида хавфли ҳудудлардан бири саналган. 2000-йилларда бу ерларда содир бўлган воқеалар унутилганича йўқ. Бошбошдоқлик шу даражага етиб борганки, мамлакатга бу ҳудудлар орқали гиёҳванд моддалар кириб келган, қуролланган кимсалар Ўзбекистонда террористик ҳаракатларни амалга ошириш учун айнан Сараосиё ва Узундаги қишлоқларга жойлашишган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ўша вақтдаги мавжуд таҳликали вазиятни ўрганиш ва уни бартараф этиш учун зарур чораларни кўргани маълум. У бу ишни амалга оширишда, оддий ва халқчил йўллардан фойдалан. Террорчилар жойлашиб олган ҳудудларга Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Бўритош Шодиевани шифокор либосида юбориши ва унга алоҳида топшириқ бериши ҳам бунинг яққол исботи. Бўритош Шодиева ўша вақтда ўзига топширилган махфий топшириқ ҳақида гапириб берди.
Президент автомобилсозлик соҳасига оид муҳим қарорни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Жаҳон банки ходимини “сотиб олмоқчи” бўлган ўзбек компаниясига санкция қўйилди
Жаҳон банкининг Ишини тўхтатиш ва четлатиш бўйича бош мутахассиси (Chief Suspension and Debarment Officer – SDO) Fides Solutions МЧЖ ва Равшан Ризаматовга уч йиллик санкция қўйди. Мазкур иш бўйича Integrity вице-президенти томонидан илгари сурилган айбловда Fides Solutions ва Равшан Ризаматов Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида имзоланадиган шартномага таъсир ўтказиш учун ЖБ ходимига қимматли қоғозлар таклиф қилгани айтилган.
Олам
Туркия ва Португалияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди
Ўзбекистон Республикасининг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 15 июль куни Фаро провинциясида (Португалия) юрак хуружи натижасида Ўзбекистон фуқароси С.А. вафот этди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, “Göztepe Eğitim ve Araştırma” шифохонасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июль куни вафот этган.
Россиядаги АЭСда фавқулодда вазият юз берди
Россиянинг Твер вилоятидаги Калинин атом электр станциясида фавқулодда вазият юз берди. Станциянинг учта энергия блоки ўчирилди. ФВ натижасида умумий қуввати 3,2 минг МВт бўлган биринчи, иккинчи ва тўртинчи блоклар ўчиб қолган. Шу билан бирга учинчи блокнинг қуввати 1061 МВт.дан 476 МВт.га тушиб қолган.
Японияда ваҳшиёна оммавий қотиллик содир этилди
Япониянинг Киото шаҳрида ваҳший жиноят содир этилди. Эркак аниме студиясига бостириб кириб, ёнувчан суюқлик сепиб, ёқиб юборди. Ёнғин натижасида 28 киши ҳалок бўлди ва 30 нафардан ортиғи жароҳатланди.
Спорт
“Барселона” заҳира футболчиси учун 50 млн евро сўрамоқда
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона” вингери Малкомни ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. Аммо каталонияликлар футболчининг трансферидан камида 50 млн евро ишлаб олишни хоҳламоқда.
“Ювентус”дан катта қадам: де Лигт Туринда
Италиянинг “Ювентус” клуби Аместердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Маълум бўлишича, туринликлар 19 ёшли футболчини 75 млн еврога сотиб олган. Де Лигт “Ювентус” сафида 12 млн евро маош олади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.
“Арсенал” Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси билан келишиб олди
Бразилия терма жамоаси ва “Гремио” клуби ҳужумчиси Эвертон Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтишга яқин турибди. Томонлар 23 ёшли форварднинг трансфери борасида келишувга эришган. Унга кўра “конанирлар” футболчи учун Бразилия клубига 40 млн евро ўтказиб беради.
LiveБарчаси