“Арсенал” Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси билан келишиб олди

Sport

image

Бразилия терма жамоаси ва “Гремио” клуби ҳужумчиси Эвертон Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтишга яқин турибди.

Хориж ОАВ тарқатган хабарларга кўра, томонлар 23 ёшли форварднинг трансфери борасида келишувга эришган. Унга кўра “конанирлар” футболчи учун Бразилия клубига 40 млн евро ўтказиб беради.

Маълумот учун, Эвертон жорий мавсум “Гремио” клуби сафида Бразилия чемпионати доирасида 7 та ўйинда иштирок этиб, 3 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга мувоффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Арсенал” бошқа бир бразилиялик футболчи Малькомга қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Маълум бўлишича, “Барселона” вингер учун лондонликлардан 50 млн евро талб қилмоқда.


Author

Rate Count

10

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends