Россиядаги АЭСда фавқулодда вазият юз берди

Олам

image

Россиянинг Твер вилоятидаги Калинин атом электр станциясида фавқулодда вазият юз берди. Станциянинг учта энергия блоки ўчирилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Энергетика вазирлигига таяниб хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, воқеа тонгги соат 5:00 да юз берган.

ФВ натижасида умумий қуввати 3,2 минг МВт бўлган биринчи, иккинчи ва тўртинчи блоклар ўчиб қолган. Шу билан бирга учинчи блокнинг қуввати 1061 МВт.дан 476 МВт.га тушиб қолган.

Вазирлик маълумотларига кўра, АЭС блоклари ўчиб қолгач, бошқа станциялардаги қатор блоклар ишга туширилган. Натижада Россия ягона энергия тизимининг 49,95 герац частотаси тикланган.

Ҳозирда АЭСда тиклаш ишлари олиб бориляпти. Икки кун ичида станция одатий тартибда ишлай бошлайди. 

Таъкидланишича, тўртинчи энергия блоки ёқиш учун тайёр, биринчи ва иккинчи блоклар улардаги носозлик аниқлангач, ишга туширилади.

АЭСдаги ФВ Удомля шаҳрига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Станцияда вазирликнинг махсус комиссияси иш бошлаган.

Калинин АЭС Твер вилоятининг шимолида Удомля кўлининг жанубий соҳилида жойлашган. АЭС қурилиши 1974 йилда қурилган, 1984 йилда ишга туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия АЭС

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг