Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди
Олам
−
18 Июль 2019
5060Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонага даволаниш учун ётган Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, “Göztepe Eğitim ve Araştırma” шифохонасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июль куни вафот этган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон фуқаросининг жасадини дафн этиш учун Ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15