Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди
Олам
−
18 Июль 2019 7954 1 дақиқа
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонага даволаниш учун ётган Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, “Göztepe Eğitim ve Araştırma” шифохонасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июль куни вафот этган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон фуқаросининг жасадини дафн этиш учун Ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь