“Барселона” заҳира футболчиси учун 50 млн сўрамоқда

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона” вингери Малкомни ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. Аммо каталонияликлар футболчининг трансферидан камида 50 млн евро ишлаб олишни хоҳламоқда.

Лондон клуби футболчи учун 35-40 млн атрофида тўламоқчи. Трансфер нархи борасида келиша олмаса “конанирлар”бразилиялик футболчини ижарага олиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Футболчининг ўзи АПЛда тўп суришга қарши эмас. У шу ёзнинг ўзида жамоани тарк этишни хоҳламоқда. Жамоага Гризманнинг келиб қўшилиши унинг заҳирадан майдонга тушишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда. 

Макълумот учун, Малком 2018 йил ёзида 41 млн евро эвазига “Бордо”дан “Барселона”га ўтганди. У ўтган мавсум Ла Лигада атиги 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Арсенал Мальком

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг