Фоҳишахонада “тунги капалаклар” чет элликни тунади
Жамият
−
18 Июль 2019
55990Жорий йилнинг 15 июль куни соат 23:00 ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласида яшовчи 52 ёшли Н.Қ. ўз яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Шундан сўнг икки нафар аёл С.О.нинг мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар. Ш.С. ва Ж.М.лар ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С. ва Ж.М.ларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси