Наманганда эркак дўкондан 10 минг долларлик 24 та телефонни ўмарди

3-саҳифа

−

visibility673 timer1 дақиқа

image

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги савдо дўконидан умумий қиймати 10 135 доллар бўлган 24 та телефон ўғирланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни 1993 йилда туғилган фуқаро Мингбулоқ тумани ИИБнинг 102 қисқа рақамига мурожаат қилган. У туман марказида ўзи фаолият юритадиган “Samsung” номли савдо дўконига номаълум шахс яширинча кириб, турли русумдаги 24 та телефонни ўғирлаб кетганини билдирган.

Мурожаатдан сўнг тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, дўкондаги кузатув камералари ёзувлари ва бошқа ашёвий далилларни расмийлаштирган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятни Мингбулоқ туманида яшовчи Ю.М. содир этгани аниқланган. Тергов давомида унинг хонадонидан ўғирланган 24 та телефон ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг икки туманида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган бир гуруҳ ёшлар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг