Намангандаги мебель цехига ўт кетди
3-саҳифа
−
843 1 дақиқа
Кеча, 23 ноябрь куни Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидаги мебель тайёрлаш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни соат 21:11 да Янги Наманган тумани “А. Беруний“ МФЙ, Косонсой кўчаси, 18-уйда жойлашган МЧЖга қарашли мебель тайёрлаш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 21:15 да воқеа жойига етиб бориб, зудлик билан ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. Ёнғин соат 21:20 да қуршаб олиниб, соат 21:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 110 квадрат метр майдонида, жумладан, мебель тайёрлаш устахонаси ҳамда ишчи-ходимларнинг дам олиш хонаси шифти ва том қисмлари зарарланган.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинодаги 800 квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган. Шунингдек, ёнғин оқибатида тан жароҳати олиш ёки ҳалок бўлиш ҳолати кузатилмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида мебель ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғин қарийб 45 дақиқада ўчирилган эди.
Live
Барчаси