Ўзбекистонда иккинчи расмий Хитой молларига “бойкот” билан чиқди

Жамият

image

“Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш – бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради”, дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари, санъатшунос Камола Оқилова. 

Камола Оқилова Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган сувенирлар шаҳарларни безатишда ишлатилаётганига доир фикр билдирди, деб ёзмоқда “Спутник”.

“Биз шаҳарларимизнинг ўзига хос хусусиятларини билишимиз лозим. Нима сабабдан Самарқанддаги хиёбонни ўзгартиришга уринишмоқда. Ўзгартириш керак эмас. Самарқандни Самарқанд, Бухорони Бухоро қилувчи нарсаларни асраб қолишимиз керак. Ҳар бир замонавий ўзгариш эса миллий анъаналаримиз асосида амалга оширилиши керак”, дейди вазир ўринбосари.

Оқиловага кўра, ҳар бир шаҳарнинг бош режаси бўлиши керак. Режада шаҳарнинг тарихий қисми ва янги бинолар қурилиши мумкин бўлган қисмлари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт ва зарур.

Вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган эсдалик совғалар сотилишига доир ҳам ўз фикрларини билдирди.

“Ҳаттоки Венецияда Хитой товарлари муайян масофагача яқинлаштирилмайди. Ўйлашимча, биз, албатта, тартиб ўрнатишимиз даркор. Ҳинд шарфлари, Хитой лаш-лушлари жуда кўпайиб кетди. Ўзимизинг ҳунармандларимизнинг товарлари бўлса – марҳамат”, - дейди Оқилова. 

Эслатиб ўтамиз, шу куннинг ўзида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Қобул Дўсов ҳам Хитойга нисбатан эътирозлар билан чиқиб, “Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!”деган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Камола Оқилова

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар