ЖБ ходимини “сотиб олмоқчи” бўлган ўзбек компаниясига санкция қўйилди

Жамият

image

Кеча, 17 июль куни Жаҳон банкининг Ишини тўхтатиш ва четлатиш бўйича бош мутахассиси (Chief Suspension and Debarment Officer – SDO) Fides Solutions МЧЖ ва Равшан Ризаматовга уч йиллик санкция қўйди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур иш бўйича Integrity вице-президенти томонидан илгари сурилган айбловда Fides Solutions ва Равшан Ризаматов Ўзбекистон олий таълим тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида имзоланадиган шартномага таъсир ўтказиш учун ЖБ ходимига қимматли қоғозлар таклиф қилгани айтилган.

Fides Solutions ва Ризаматов Ишини тўхтатиш ва четлатиш бўйича бош мутахассисга Жаҳон банки санкция жорий қилиш бўйича жараёнга белгиланган муддат давомида ҳеч қандай жавоб қайтармаган.

Шу муносабат билан SDO тавсия қилган санкциялар қатъий ва жорий йилнинг 17 июль санасидан кучга кирган деб, ҳисобланади.

Маълумот учун, Fides Solution “1С” фирмаси дастурий маҳсулотларини етказиб бериш, бухгалтерия ва ҳисоб юритиш соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек, автоматлаштирилган тизимларни жорий қилишга ихтисослашган компания.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Жаҳон банки

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг