Фарғонада даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи вафот этди
Жамият
−
18 Июль 2019
7322Фарғонада мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео ижтимоий тармоқлар орқали QALAMPIR.UZ таҳририятига йўлланди.
Унда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи DAMAS русумидаги автомобилларни кўриш мумкин. Автомобиллар бир-бири билан тўқнашиши оқибатида иккиси ҳам оғир даражада шикастланган.
Видеони суратга олган гувоҳлардан бирининг маълум қилишича, автомобиллар одамлар билан тўла бўлган. Натижада йўловчиларнинг кўп қисми жароҳатланган. Гувоҳнинг қайд этишича, воқеа жойига 5-6 та тез ёрдам машинаси келган, улар жароҳатланганларни шифохонага ташиб улгирмаган.
Видеода эркак кишининг ерда ётгани тасвирланган. Унинг юзи мато билан ёпиб қўйилган. Маълумотларга қараганда, у автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси ва воқеа жойининг ўзида увафот этган.
QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур ҳодиса юзасидан маълумот сўраб, мурожаат қилди. Расмийлар айни вақтда ЙТҲ тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилдилар.