Тошкентда яна 5 киши қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди. 

Қуйидаги шахслар қўлга олинган:
1. 1993 йилда туғилган Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

2.  1995 йилда туғилган Бегматов Асадулло Холмат ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).


3.  1987 йилда туғилган Собиржонов Хасан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик);


4.  1987 йилда туғилган Собиржонов Хусан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик).


5.  1990 йилда туғилган Жалилов Хасан Назарович (Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Билдирилишича, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача БухороФарғонаАндижонНаманганСамарқандХоразм ва Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида тезкор профилактик тадбирлар доирасида жиноятчиликда гумонланган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг