Тошкентда эркак 2 нафар вояга етмаган қизини зўрлаганликда гумонланмоқда
Crime
−
19:06 2348 1 minute
Тошкент шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қизини зўрлаганликда гумонланаётган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида вояга етмаган икки нафар қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги видеомурожаат эълон қилинган. Хусусан, фуқаро Ж.Н ўз мурожаатида турмуш ўртоғи М.А томонидан вояга етмаган икки нафар қизи 2014 йилда туғилган М.Ш ва 2021 йилда туғилган М.Э. га нисбатан жинсий зўравонлик содир этилганини билдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Зўравонликда гумон қилинаётган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан оилага психологик ва юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилган. Бироқ мурожаатчи аёл болаларнинг ҳолати ва оилавий вазиятдан келиб чиқиб, мазкур хизматларни ҳозирча қабул қилишни ихтиёрий равишда рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилган эди.
Live
All