Навбат Бухорога. 38 киши қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган, шунингдек, тайёрланаётган жиноятларни содир этилмасидан олдини олишга қаратилган “Долзарб 40 кунлик” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида Бухоро вилоятида 38 киши қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди. 

Тезкор тадбирлар давомида вилоятда содир этилиб, фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилган ва қидирувда бўлган 31 нафар шахслар ушланган.

Бундан ташқари, 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-, 164-, 168-, 276-, 251- ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Шунингдек, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинган.

“Ҳозирда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда”, дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ҳам тезкор профилактик тадбирлар доирасида жиноятчиликда гумонланган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг