Фарғонада катта “тозалаш” бошланди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 2023
48885Фарғона вилоятида ҳам криминоген вазият устидан катта тозалаш бошланди. Охирги 10 кунда жиноят содир этгани учун қидирилаётган 37 киши топилган, 22 киши безорилик устида ушланган, 248 кишининг уйида тинтув ўтказилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятда “Зарбдор 40 кунлик” доирасида Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Олинган тезкор маълумотлар асосида криминоген муҳитда мавқега эга бўлган 248 нафар шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.
Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича 106 марта фаол тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 66 та жиноятлар аниқланган.
Мазкур тадбирлар давомида:
⁃ 4 кг 749 грамм гиёҳвандлик воситалари;
⁃ 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар;
⁃ 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда диний адабиётлар топилган.
Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахслар ушланган.
Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.
Фарғона ИИБнинг асослашича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олтиариқ туманида гуруҳбозликка интилувчи икки гуруҳ вакиллари А.Рустамов ва Т.Мирзараҳимов ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбозлар ва уларнинг издошлари қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ИИБ, ушбу тадбирлар доирасида MMA жангичиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинганини маълум қилганди. Шунингдек, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ушлангани ҳақида маълумотлар мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь