Энди навбат Андижонга. Вилоятда “тозалаш” бошланди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023
15512Андижонда тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 20 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Андижон вилояти ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда "Долзарб 40 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 9 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 5 та ҳолатда 16 330 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш, 7 дона ноқонуний қурол, 84 минг донадан ортиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилган.
Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 20 нафар шахслар ушланиб, қонун устуворлиги таъминланди.
“Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида махсус тезкор тадбирлар ўтказилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ҳам криминоген вазият устидан катта тозалаш бошланганди. Охирги 10 кунда жиноят содир этгани учун қидирилаётган 37 киши топилган, 22 киши безорилик устида ушланган, 248 кишининг уйида тинтув ўтказилган.