Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлмоқда
−
12:28 468 1 minute
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Чилонзор-26 мавзесида қаровсиз ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аҳоли бунга қасддан заҳарлаш сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда. Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, вазият назоратга олинган. Масъул хизматлар билан биргаликда ҳодиса тафсилотлари тегишли тартибда қайд этилгач, ҳудудни кўздан кечириш, нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушларни йиғиштириб олиш ишлари ташкил этилмоқда.
Ҳайвонлар ўлими сабабларини аниқлаш учун ваколатли хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб этилади. Агар қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилгани тасдиқланса, айбдорлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳокимлик заҳарли моддалар қўлланган бўлиши эҳтимоли одамлар ва уй ҳайвонлари учун ҳам хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шу сабабли фуқароларга шубҳали моддаларга қўл теккизмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини уларга яқинлаштирмаслик тавсия этилган.
Шунингдек, аҳолидан нобуд бўлган ҳайвонлар топилган аниқ манзиллар ва ҳодиса тафсилотларини аниқлашга ёрдам берадиган маълумотларни туман ҳокимлигига етказиш сўралган.
Ҳокимлик барча ҳолатлар аниқлангунига қадар вазиятни назорат қилишда давом этишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида маст ҳолатда қўшнисининг мушугини бўғиб, оёғини қайирган эркак 7 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November