Самарқандда жиноий гуруҳнинг 47 аъзоси ушланди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
12285Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
“Самарқанд вилоятида ҳам Республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда”, дейилади хабарда.
Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинган.
Рейд тадбирлари давомида ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалари, совуқ қуроллар (кастет, бита ва бошқалар ) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.