Тошкентнинг 8 та туманига янги прокурорлар тайинланди
−
16:42 1801 2 minutes
Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 8 та туманига янги прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт прокуратураси хабар берди.
Унга кўра:
- Яҳё Абдуғаниевич Абдураҳмонов Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган;
- Аҳрор Ғаниевич Оҳунов Яккасарой тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаган;
- Абдураҳим Акрамжон ўғли Муҳиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган;
- Ойбек Ражаббой ўғли Шомуродов Яшнобод тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган;
- Сарвар Тўхтамуродович Бозоров Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган;
- Иброҳим Асадович Расулов Юнусобод тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган;
- Сирожиддин Бўриевич Файзиев Сергели тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган;
- Қобилжон Нўмонович Аҳмаджонов Миробод тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирмансур Миршоҳидович Мирҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Live
All