Тошкент вилоятида ҳам боғчалар вақтинчалик ёпилди
Жамият
−
14:20 857 1 дақиқа
Тошкент вилоятида барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда барча туман ва шаҳар ҳокимликларига топшириқ берилган. Унга кўра, бугун, 16 июлдан бошлаб вилоятдаги барча давлат, хусусий ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Боғчалар фаолияти об-ҳаво меъёрий ҳолатга келгач, вилоят ҳокимлигининг қўшимча қарорига асосан қайта йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 18–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этиши ҳақида хабар берилган эди. Бунинг ортидан Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги, жумладан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Фарғонадаги боғчалар ёпилди.
Live
Барчаси