Польша Украинада Россия ракеталарига қаршилик кўрсатмоқчи

Олам

image

Агар Россия Украинанинг Польша билан чегарадош туманларига зарба беришни тўхтатмаса, расмий Варшава ғарбий вилоятларнинг ҳаво мудофаасини ўз зиммасига олиши мумкин. Бу ҳақда дала қўмондони,Полтша миллий хавфсизлик бюросининг собиқ раҳбари Станислав Козей “Onet”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Украина ва Россия Федерациясининг техник жиҳозланиши ҳақида гапирар экан, польшалик генерал урушнинг бошидаги вазият билан солиштирганда украиналиклар Ғарбдан кўплаб замонавий ҳарбий техника олганини таъкидлаган. Руслар бу ҳолатда ютқазади, чунки улар эскирган, совет ёки постсовет ускуналарига таянмоқда. Бироқ, миқдорий жиҳатдан, шубҳасиз, Россия Федерацияси ҳали ҳам жиддий хавф туғдиради.

Украинадаги ҳаво хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни тавсифлар экан, Козей ракета зарбаларининг Польша чегарасига яқинлигини ҳисобга олиб, ғарбий вилоятларда ракетага қарши мудофаа имкониятларини таклиф қилган.

“Бизда профилактик суғурта қилиш ва бу ҳақда Россияни огоҳлантириш учун асосларимиз бор. Агар у бизнинг чегарамизга узоқ масофали ракеталар билан ҳужум қилишни тўхтатмаса, биз шу кунларда Ғарбий Украина устидан ракетага қарши мудофаани жорий қилишимиз мумкин”, дейди польшалик генерал.

Унинг таъкидлашича, Россия аллақачон урушда сиёсий ва стратегик даражада мағлуб бўлган. Шу билан бирга, у Россия Украинадан кучсизланиб чиқишига шубҳа қилмайди.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг