Тезкор! Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошлади
Олам
−
24 Февраль 2022
26527Бугун, 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Президент россияликларга қилган махсус мурожаатида Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ.
Владимир Путиннинг қўшимча қилишича, махсус ҳарбий операция ўтказиш тўғрисидаги қарор БМТ Низомининг 51-моддаси 7-қисмини инобатга олган ҳолда бошланган. Аҳамиятлиси, БМТ Бош котиби Россия ДХР ва ЛХРни тан олишини ташкилот низомига зид эканини маълум қилганд.
Аввалроқ россияпараст сепаратистлар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари Россиядан ҳарбий ёрдам сўраган эди. Федерация Кенгаши 22 феврал куни Россия қўшинларидан фойдаланишни маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ Президенти Жо Байден айрим шахсларнинг мулкини блоклаш ва айрим операцияларни тақиқловчи фармон қабул қилди. Ҳужжат ДХР ва ЛХРга сармоя киритишни, шунингдек, ушбу минтақалардан ҳар қандай товарлар, хизматлар ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилишни тақиқлайди.
Бундан ташқари, ушбу фармон ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларда ҳаракат қилишга қарор қилган ҳар қандай шахсга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Қўшма Штатларда жойлашган ёки кейинчалик АҚШга кирадиган, ДХР ва ЛХР билан боғлиқ шахсларга тегишли бўлган барча мулк ва мулкдаги улушлар блокланади.
Шунингдек, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
LiveБарчаси