Ариповнинг учрашувлари, Ўзбекистонга айблов, Муборакдаги нефть кони ва бошқа хабарлар

Жамият

Совуқ сув учун тарифлар оширилади

Тошкентда совуқ сув учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК Матбуот хизмат хабар берди.

“Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 2019 йил 9 августдаги Реестр 09-ТГ-2019-сонли декларацияга мувофиқ 2019 йил 24 августдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилган”, дейилади  хабарда.

Яшнободдаги ёнғинда бир киши ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди. Ёнғин соат 19:34да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв м майдонида уй жихозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв м майдони сақлаб қолинган.

Термиздан давлатлараро автокарвон йўлга чиқди

11 август куни Термиздан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди. 

Автокарвон Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан- тўғри етказиб бериш имкониятлари ва транзит салоҳиятининг мавжуд бироқ тўлиқ фойдаланилмаётган қувватларини намоён этиб беради.

5 та давлат ҳолат бўйича баёнот берди

Aмерика Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Франция, Италия ва БAA ҳукуматлари урушаётган томонларни Ливиядаги сулҳни кузатишга ва дарҳол Бингази шаҳрида БМТ ходимларининг ўлдирилиши бўйича терговни бошлашга чақирди

Ўзбекистонлик аёл калтакланиб, зўрланди

Жорий йилнинг 10 август куни тунги соат 2:00 да Димитров кўчасида 35 ёшли жабрланувчи билан бирга яшовчи шахс ўз таниши билан уни калтаклаб, зўрлаган. Полицияга қўнғироқ қилган петербурглик Бухарест кўчасида зўрланган аёлни кўрганини айтган.

Болалар боғчасида фожиа юз берди

11 август куни АҚШнинг Эри округидаги (Пенсилвания штати) хусусий болалар боғчасида содир бўлган ёнғин оқибатида беш бола ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Округ ўт ўчирувчиси Гай Сантонега кўра, Тошкент вақти билан соат 10:00 икки қаватли турар-жой биносида ёнғин келиб чиққан. Бинода саккиз киши, шу жумладан стюардесса ҳам бўлган. Ҳалок бўлган болалар саккиз ойликдан саккиз ёшгача эди. Улардан тўрттаси қариндошлар, бешинчиси беканинг фарзанди бўлган.

Тошкентда янги йўл чизиғи пайдо бўлди

Пойтахтнинг Бешқайрағоч кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади. 

Буюк Британияда эшикларни ёпиб, ташқарига чиқмасликни маслаҳат беришди

Буюк Британияда номаълум кимёвий моддаларнинг оқиши бир неча кишига таъсир кўрсатди. Ҳодиса 11 август куни мамлакат жанубидаги Уортинг шаҳри яқинидаги пляжда юз берди. Полиция ҳисоботида айтилишича, фавқулодда вазиятлар хизмати бир нечта одамнинг кўзларида оғриқ ва қусиш каби аломатлар пайдо бўлганини аниқлаган ва ҳозирда тергов давом этмоқда. 

Fiat-Chrysler Ўзбекистонда автомобиль заводини қурмоқчи

“Fiat Chrysler Automobiles” Италия-АҚШ автоконцерни Ўзбекистон автосаноатига инвестиция киритмоқчи ва бу орқали Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчи.

Мазкур компания вице-Президенти Юсуф Ҳажасга кўра, Ўзбекистонда корхона очиш учун қўлланма сифатида компания томонидан Туркияда амалга оширилган Tofaş лойиҳасидан фойдаланиш таклиф этиляпти.

Қашқадарёда янги нефть кони топилди (видео)

Қашқадарё вилоятида табиий газ ва газ конденсати мавжуд бўлган янги нефть кони очилди. 

Муборак туманидаги Баҳористон тузилмасидаги конда нефть борлиги 10 август куни тасдиқланди ва у “Баҳористон кони” деб номланди. Қидирув бурғулаш ишлари жорий йилнинг 2 июнь куни бошланган. 2445 метр чуқурликдаги қудуқни синовдан ўтказиш вақтида кунлик 100 минг куб метрга тенг нефть, конденсат ва табиий газ оқими аниқланган. 

Ёқилғи танқислиги сабаб лимит тизими жорий этилди

Португалияда танкер ҳайдовчилари 12 августдан бошлаб Лиссабонда ва бошқа бир қатор шаҳарларда ёқилғи тақчиллигига сабаб бўлган номаълум иш ташлашни бошлади. Иш ташлаш бошланишидан олдин кўплаб ҳайдовчилар ўзларининг транспорт воситаларига тўлиқ ёқилғи қуйган. “Сўнгги кунларда ёқилғи савдоси деярли икки баравар ошди”, деди мамлакат Бош вазири Aнтонио Коста. Ҳайдовчилар ҳисоботларини тўплайдиган веб-сайтга кўра, 11 август куни кундузи мамлакатдаги 3 мингта ёқилғи қуйиш шохобчаларининг 15 фоизи тўлиқ ёки қисман ёнилғи танқислигидан азият чекди.

Газ қуйиш шохобчасида иккита автомобиль ёниб кетди

Бугун, 12 август куни Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув маҳалласи ҳудудидаги “Viktoriya gaz servis” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида ёнғин чиққан. 

Оқибатда Газ тўлдираётган 2 та автомобиль олов ичида қолиб, бутунлай ёниб кетган. Ёнғин оқибатида шохобчада газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли “Дамас” русумли автомобилида ёнғин содир бўлган. Аланга унинг орқасида, навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли “Дамас” русумли автомобилига ўтиб кетиши сабаб иккала машина тўлиқ ёниб зарарланган.

Афғонистон Ўзбекистонга навбатдаги айблов билан чиқди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 август куни Доҳадаги “Толибон” ҳаракати раҳбари, Мулла Бародар Охун бошчилигидаги сиёсий идоранинг вакиллари Тошкентга келиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган эди. Орадан кўп ўтмай, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий Тошкентга “Толибон”га кўрсатилган меҳмоннавозлик учун эътироз билан чиққанди

Ушбу воқеалардан кейин Афғонистон ТИВ расмий вакили Сабгатуллоҳ Аҳмади РИА Новости агентлигига интервью берди. Унинг қайд этишича, ушбу учрашув Тошкентнинг тинчлик жараёнида Қобулга ёрдам беришни истамаслигини кўрсатмоқда. 

Абдулла Ариповнинг Туркманистондаги учрашувлари

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов биринчи Каспий иқтисодий форумида иштирок этиш учун Абдулла Арипов Туркманистонга борди.

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Туркманбоши шаҳрида Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Исхоқ Жаҳонгири, Турманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг