Совуқ сув учун тарифлар оширилади
Жамият
−
12 Август 2019
7628Тошкентда совуқ сув учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК Матбуот хизмат хабар берди.
“Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 2019 йил 9 августдаги Реестр 09-ТГ-2019-сонли декларацияга мувофиқ 2019 йил 24 августдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилган”, дейилади хабарда.
Сув учун янги тарифлар қуйидагича ўрнатилади:
Сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 310 сўм ҚҚС сиз,
Оқава сув бўйича – 1 м3 учун 250 сўм ҚҚС сиз
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 2 апрелдаги 499-сонли қарорига биноан, Тошкент шаҳри истеъмолчилар учун, ичимлик сув таъминоти хизматлари учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сонли қарори билан белгиланган 100 сўм м3 миқдоридаги махсус устама ҳақ миқдори 2019 йилдан амал қилиниши узайтирилган, оқава сув (канализация) хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 100 сўм м3 этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь