Ўзбекистонлик аёл калтакланиб, зўрланди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси калтакланди ва зўрланди. Бу ҳақда “Газета” хабар берди.

Жорий йилнинг 10 август куни тунги соат 2:00 да Димитров кўчасида 35 ёшли жабрланувчи билан бирга яшовчи шахс ўз таниши билан уни калтаклаб, зўрлаган. Полицияга қўнғироқ қилган петербурглик Бухарест кўчасида зўрланган аёлни кўрганини айтган.

Воқеа жойига етиб келган участка нозири 35 ёшли аёлни ўзи билан яшовчи 40 ёшли эркак ва унинг 43 ёшли таниши зўрлаганини аниқлаган. Эркакларнинг ҳар иккиси ҳам Ўзбекистондан.

Шифокорлар жабрланувчида кўкрак қафаси ва ёпиқ бош мия жароҳати мавжудлигини аниқлади. Ҳозирда аёл шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти шифохонасига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчилар қўлга олинган, уларга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург зўрлаш

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг