Газ қуйиш шохобчасида иккита автомобиль ёниб кетди

Local

image

Бугун, 12 август куни Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув маҳалласи ҳудудидаги “Viktoriya gaz servis” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида ёнғин чиққан. 

Оқибатда Газ тўлдираётган 2 та автомобиль олов ичида қолиб, бутунлай ёниб кетган. Ёнғин оқибатида шохобчада газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли “Дамас” русумли автомобилида ёнғин содир бўлган. Аланга унинг орқасида, навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли “Дамас” русумли автомобилига ўтиб кетиши сабаб иккала машина тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

100

Rating

3

Rate this article

Share with your friends