Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Туркманистон Президенти Ўзбекистон делегациясининг форумда ги иштирокини юқори баҳолади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.