Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди
Local
−
18:54 634 2 minutes
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 октябрь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада ўтказилган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, МДҲ саммити ҳамда Каспий экологик форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.
Мазкур тадбирлар Туркманистоннинг минтақавий мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ролини яна бир бор намоён этгани таъкидланган.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилган.
Шунингдек, Авазада Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу механизм икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилиши таъкидланган.
“Авазада Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Суҳбат якунида томонлар кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига асосланган Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини изчил ривожлантириш, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқлаган.
Live
All