Олийгоҳлар миллий рейтингини юритиш тартиби ўзгартирилди
−
17:21 185 1 minute
Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини шакллантириш ва уларни натижаларга кўра рағбатлантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бу Президентнинг “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид ҳужжатни бугун, 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказган. Янги тартибга мувофиқ, давлат олий таълим ташкилотлари миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантирилади.
Таълим ва илм-фан вазирлиги тегишли маблағларни рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида олий таълим муассасаларига ўтказади
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ҳисобот йили бўйича маълумотларни махсус платформага киритиш муддати 1 февралдан 1 июнга қадар узайтирилди.
“Битирувчи сифати индекси” ни ҳисоблаш методикаси бўйича алоҳида ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгани сабабли миллий рейтингни шакллантиришда битирувчилар бандлигига оид айрим кўрсаткичлар ушбу индекс натижалари билан алмаштирилади.
Бундан ташқари, олий таълим ташкилотларининг халқаро миқёсдаги обрўсини баҳолаш учун хорижий ҳамкор олий таълим ва илмий ташкилотлардан жами 200 нафаргача ходим жалб этилиши мумкинлиги белгиланди.
Live
All