Ўзбекистон фуқаросини чегарадан ноқонуний ўтказган Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланди

World

−

image

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумонланаётган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда минтақа Полиция департаментига таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

Идора матбуот хизмати маълумотларига кўра, полиция ходимлари томонидан Қозоғистоннинг уч нафар фуқароси ва Қирғизистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, улар Ўзбекистон фуқаросининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишини ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 394-моддаси 2-қисми билан судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Барча тўрт нафар гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Маълумотларга кўра, “Нолегал — 2026” тезкор-профилактик тадбири якунларига кўра, минтақада миграция қонунчилигининг 293 та бузилиши ҳолатига чек қўйилган.

Хусусан, хорижий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг 53 та ҳолати, шунингдек, ички ишлар органларини хорижликларнинг келиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаслик ва уларнинг мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя этишини таъминламаслик билан боғлиқ 63 та ҳолат аниқланган.

Тегишли рухсатномасиз хорижий фуқаролар меҳнатидан ноқонуний фойдаланган 15 нафар иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суд қарорларига асосан 77 нафар хорижий фуқаро Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган.

Тадбир давомида қидирувдаги шахсларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида давлатлараро қидирувда бўлган тўрт нафар фуқаро, жумладан, бир нафар Қозоғистон фуқароси ва МДҲ давлатларининг уч нафар фуқароси қўлга олинган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends