Арипов Эрон вице-президенти билан учрашди

Олам 2106
image

Эрон Ўзбекистон билан кенг қамровли алоқаларни йўлга қўйишга тайёр. Бу ҳақда Эрон вице-президенти Исхоқ Жаҳонгири Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда айтиб ўтди. Учрашув биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтди.

Исхоқ Жаҳонгирининг сўзларига кўра,  яқин келажакда ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши учун иккала мамлакат ҳам савдо-сотиқдаги тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қилишлари керак.

Маданий ҳамкорликнинг потенциалига ишора қилиб, у Ислом Республикаси тарихий обидаларни тиклаш ва реставрация қилиш бўйича катта тажрибага эга эканлигини ва бу билимларни баҳам кўришга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашувда Эрон вице-премьери ўзбек-форс муносабатларига бошқа давлатларнинг аралашувига йўл қўймасликни таъкидлаган. “Умумий манфаат ва таҳдидларга эга Ўзбекистон ва Эрон минтақадаги энг муҳим ўйинчилар экани, хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақавий барқарорликка ёрдам бериши”ни таъкидлаган.

Ўз навбатида Абдулла Арипов икки давлат минтақада экстремизмни йўқ қилиш учун икки ва кўп томонлама ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Эрон компанияларининг инвестицияларини мамнуният билан қабул қилиб,  сўнгги ойларда икки томонлама ҳамкорлик ва савдо алоқалари ўтган йилга нисбатан яхшиланганини,  аммо ҳамкорлик учун барча имкониятлардан фойдаланиш кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида “Туркман Саҳроси 2019” автомобилсозлик соҳасида иннавацион технологиялар ва ютуқлар халқаро кўргазмаси очилди ва унда “Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотлари намойиш этилди.

Мазкур кўргазманинг асосий мақсади – Туркманистоннинг автомобилсозлик, автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасига иннавацион ечимларни жалб қилишдан иборат.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×