Fiat-Chrysler Ўзбекистонда автомобиль заводини қурмоқчи

Жамият 2654
image

“Fiat Chrysler Automobiles” Италия-АҚШ автоконцерни Ўзбекистон автосаноатига инвестиция киритмоқчи ва бу орқали Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчи.

Мазкур компания вице-Президенти Юсуф Ҳажасга кўра, Ўзбекистонда корхона очиш учун қўлланма сифатида компания томонидан Туркияда амалга оширилган Tofaş лойиҳасидан фойдаланиш таклиф этиляпти.

Tofaş – енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи турк компанияси бўлиб, У “Fiat Chrysler Automobiles” ва “Koç Holding”га тегишлидир. Компания Туркияда енгил, ҳамда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи ягона компания ҳисобланади. “Tofaş”, “Fiat”, “Citroen”, “Peugeot”, “Opel” ва “Vauxhall” брендлари остида автомобиллар етказиб бермоқда.

Ўзбекистон "Fiat" брендида "Tipo", "Fiorino" ва "Doblo" моделларини ишлаб чиқариш бўйича иккинчи корхона манзили учун энг мақбул жой деб топилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×