Арипов Туркманистонда учинчи муҳим учрашувни ўтказди

Олам

image

Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Россия Ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашди. Бу ҳақда РФ Ҳукумат портали хабар берди.

“Мен 10 июль куни Москва ва Москва вилоятига сафаримиз жуда мазмунли дастур билан ташкиллаштирилгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Биз ахборот технологиялари, маркировкалаш, солиқ соҳаларида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, етти ой ичида савдо ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан 15 фоизга ортиқ. Йил охирига келиб у 6 миллиард доллардан ошади, деб умид қиламиз”, деди Арипов.

Ариповнинг таъкидлашича, яқинда Россия Федерацияси ҳукумати ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти учун ҚҚСнинг янги кўрсаткичи қабул қилинди. Бош вазир ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар бундан фойдаланиши ҳамда Россия бозорига энг сифатли ва фойдали маҳсулотларни етказиб беришига умид билдирди.

“Абдулла Ниғматович, сизни яна бир бор самимий қутлайман. Бу йил биз тез-тез учрашяпмиз. Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни барқарор ривожлантириш гаровидир. Сиз яқинда Москвада бўлдингиз. Бугунги тадбир нафақат форумга тегишли мавзуларни, балки икки томонлама ҳамкорликни, президентлар ва ҳукуматлар даражасида қабул қилинган бир қатор қарорларни амалга оширишни муҳокама этиш имкониятини беради”, деди Медведев.

Аввалроқ, Абдулла Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Абдулла Арипов Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг