Буюк Британияда эшикларни ёпиб, ташқарига чиқмасликни маслаҳат беришди
Олам
−
12 Август 2019
8273Буюк Британияда номаълум кимёвий моддаларнинг оқиши бир неча кишига таъсир кўрсатди.
Ҳодиса 11 август куни мамлакат жанубидаги Уортинг шаҳри яқинидаги пляжда юз берди, дея хабар бермоқда “Euronews”.
Полиция ҳисоботида айтилишича, фавқулодда вазиятлар хизмати бир нечта одамнинг кўзларида оғриқ ва қусиш каби аломатлар пайдо бўлганини аниқлаган ва ҳозирда тергов давом этмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, заҳарланиш белгилари бўлган одамлар шифохоналарга юборилган. Яқин атрофдаги уйларнинг аҳолисига деразаларни ёпиб, ташқарига чиқмасликни маслаҳат берди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15