Яшнободдаги ёнғинда бир киши ёниб кетди
Жамият
−
12 Август 2019
5499Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.
Ёнғин соат 19:34да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв м майдонида уй жихозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв м майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01 да ўчирилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган.
Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.