Қизилтепадаги кафеда даҳшатли ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
10:42 1481 1 дақиқа
Кеча, 28 октябрь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги кафеда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 07:34 да “112” тизими орқали Навоий вилояти ФВБга Қизилтепа туманида жойлашган кафелардан бирининг шифт ҳамда жиҳозлари ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 07:46 да бартараф этилган.
Билдирилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Учтепа туманида хонадонда ёнғин содир бўлиб, бир киши тириклайин ёниб кетганди.
Live
Барчаси27 Октябрь