600 дан ортиқ украиналик ва 3 та самолёт йўқ қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Қуролли Кучлари Украинанинг 3 та самолёти ва 600 дан ортиқ одамини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков брифингда маълум қилди.

“600 дан ортиқ украиналиклар ва 61 та қурол-яроғ ва ҳарбий техника йўқ қилинди. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг учта самолётини уриб туширди: битта Су-24 Змеиний ороли яқинида, битта Су-27 Херсон вилояти Ингулец қишлоғи яқинида ва битта Су-25 Днепропетровскнинг Кошевое қишлоғи яқинида”, дейди Конашенков.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги вакили тунда Украинанинг 14 та учувчисиз учиш аппарати, шу жумладан Змеиний ороли ҳудудида битта Bayraktar TB2 йўқ қилингани ва “Смерч” бараварига реактив отиш тизимининг иккита ракетаси тутиб олингани ҳақида маълум қилган. 

Конашенковнинг айтишича, Кировоград яқинидаги ҳарбий аэродромда ҳаводан учирилган юқори аниқликдаги ракеталар авиация техникаси, Николаев шаҳридаги йирик ўқ-дорилар омбори ва Жовтневоедаги Украина ҳарбий техникаси учун ёқилғи сақланадиган омборни йўқ қилган.

Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучларининг 17-алоҳида танк бригадасининг қўмондонлик пункти, тўртта ишчи кучи ва ҳарбий техника тўпланган ҳудудга, шунингдек Краматорск яқинидаги ҳарбий аэродромдаги иккита ҳарбий техника омборига зарбалар берилган.

Россия оператив-тактик ва армия авиацияси Украина ишчи кучи ҳамда ҳарбий техникаси жамланган 93 та ҳудудга ҳужум қилган. 

“Кечаси ракета кучлари Украина Қуролли Кучларининг иккита қўмондонлик пункти, ўқ отиш ҳолатидаги артиллерия батареяси, шунингдек “Точка-У” тактик-ракета мажмуасининг иккита учириш мосламаси ва битта транспорт-юк ортиш машинасига зарба берди”, дейди Конешенков. .

Артиллерия бўлинмалари 32 та қўмондонлик пунктига, бешта ўқ-дорилар омборига, 403 та мустаҳкам қароргоҳга, ишчи кучи ва ҳарбий техника тўпланган ҳудудларга ҳамда Украина артиллериясининг 51 та позициясига ҳужум қилган.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украинада уруш бошлангандан бери қуйидагилар йўқ қилинган:

149 самолёт,

112 вертолёт,

726 та учувчисиз учиш аппаратлари,

288 зенит-ракета тизимлари,

2834 танклар ва бошқа зирҳли жанговар машиналар,

325 ялпи реактив ҳужум тизимлари,

1306 дала артиллерияси ва миномётлари,

2646 дона махсус ҳарбий техника.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг