18 октябрь. Ўзбекистон ва жаҳонда қандай воқеалар юз берди?

Жамият

image

Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон ҳамда халқаро майдонда қандай муҳим вокеаликлар содир бўлди? Бугун тарих зарварақларига қандай муҳр қўя олди? Энг муҳим воқеаларининг қисқача тафсилоти билан қўйида танишишингиз мумкин:

Жамият

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаймоқда

2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181 312 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 354 кишида коронавирус аниқланди. 

“Мақсадим қонунийликни тарғиб қилиш эди”. Блогер Бобур Ғаниев фаолиятини тўхтатди

Йўл-патруль хизмати ходимларини ҳақорат қилгани учун 15 суткага қамалган блогер Бобур Ғаниев озодликка чиқиб, блогерлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Айтишича, унинг мақсади қонунийликни тарғиб қилиш бўлган.

“Ҳурматли юртдошлар мен бир бизнес бошладим. Шунинг учун, YouTube-каналимни юритишга вақтим бўлмайди. Мени тўғри тушунасизлар деган умиддаман”, дейди блогер.

Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидан чиқарилди

“Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди. 

Қолаверса, 2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари қурилиши белгиланди. Улар: Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор метро бекатлари.

Энди Президентнинг ўз белгиси ва байроғи бўлади

Энди Ўзбекистонда Президентнинг ўз белгиси ва байроғи бўлади. “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунига шунга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.

Пентагон мансабдори Ўзбекистон билан музокара ўтказди

АҚШ Мудофаа вазирининг махсус операциялар ва паст даражадаги низолар бўйича ёрдамчиси Кристофер Майер Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги масалаласини муҳокама қилди.

Маҳалла ходимларининг маоши оширилади

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида маҳалла ходимларининг маоши оширилади. 

Олам

Зеленский махфий бойликлари борлигини тан олди

Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари этиб сайлангунча унинг оффшор ҳисоблари бўлганини тан олди. 

У Украина солиқчиларидан ҳимояланиш учун офшорлар керак бўлганини таъкидлаган. Зеленскийга кўра, Викрот Янукович Президентлиги даврида (2010 - 2014) ҳамма ўз бизнесини “тузган”. 

ОДКБ Тожикистон-Афғонистон чегарасида машқлар бошлади

Тожикистонда бугун, 18 октябрдан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) қўшма тезкор-стратегик машғулотларини бошлади. 

Жорий йилнинг 18-23 октябрь кунлари Марказий Осиё минтақасида "Жанговар биродарлик-2021” машғулотлари доирасида “Эшелон-2021”, “Қидирув-2021” махсус машғулотлари ва "Ўзаро ҳамкорлик-2021" қўшма машғулоти ўтказилади. Хабарга кўра, уларда 4000 киши ва 500 дан ортиқ техника бирлиги иштирок этади. 

Лавров Россия НАТОдаги доимий миссияси фаолиятини тўхтатишини маълум қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат ноябрь ойининг бошидан мамлакатнинг НАТОдаги доимий миссияси фаолиятини тўхтатишини айтди. Бунга Шимолий Атлантика альянси Россиядаги доимий ваколатхонасининг саккиз нафар ходимини аккредитациясини бекор қилиши сабаб бўлган.

Москвага меҳнат муҳожирлари оқими кескин камайди

Охирги 20 йил ичида биринчи марта Россия пойтахти Москвага меҳнат муҳожирлари оқими кескин камайди. Бундай ҳолат 2008-2009 йилларда молиявий инқироз вақтида юз берган. Аммо, ўша пайтда ҳам мамлакатдан чиқиб кетиш бу қадар бўлмаган.

Спорт

“Бавария” сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун, 17 октябрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия Бундеслигасининг саккизинчи турида Леверкузеннинг “Байер”ини ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув мюнхенликларнинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Нидерландияда футбол ўйинида мухлислар тўла трибуна қулаб тушди

Кеча, 17 октябрь куни Нидерландия чемпионати 9-тури доирасида НЕК ўз уйида “Витесс” клубини қабул қилди, унда меҳмонлар НЕК билан сафардаги дербида саккиз йил ичида илк марта ғалабага эришди. 16-дақиқада Николай Фредериксен Уссама Дарфалунинг узатмасини голга айлантирди. Лекин бу ғалабани нишонлаш унчалик яхши ўтмади, сабаби сал қолса бу ғалаба фожиали тарзда якунланиши мумкин эди.

Ўзбекистонлик самбочилар ЖЧда тарихий натижа қайд этди

Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами тўрттала йўналишда ҳам кучли учликка кира олди.

Унда ўзбекистонлик самбочилар 4 та: ёшлар, қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар йўналишининг барчасида кучли учликка кира олишди. Жумладан, ўсмирлар умумий ҳисобда медаль жамғариш бўйича иккинчи ўрин, қизлар (ёшлар) терма жамоаси эса Жаҳон чемпионатини учинчи поғонада якунлади.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг