Россия НАТОдаги доимий миссияси фаолиятини тўхтатади – Лавров

Олам

image

Россия ноябрь ойининг бошидан мамлакатнинг НАТОдаги доимий миссияси фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 18 октябрь куни маълум қилди.

Таъкидланишича, бунга Шимолий Атлантика альянси Россиядаги доимий ваколатхонасининг саккиз нафар ходимини аккредитациясини бекор қилиши сабаб бўлган.

“НАТОнинг мақсадли қадамлари натижасида оддий дипломатик фаолият учун тегишли шарт-шароитлар йўқ ва НАТОнинг ҳаракатларига жавобан биз альянсдаги доимий миссиямиз ишини, шу жумладан бош ҳарбий вакилнинг ишини тўхтатамиз. Эҳтимол, 1-ноябрдан ёки бу яна бир неча кунни олади”, дейди Лавров.

Вазирнинг сўзларига кўра, НАТОнинг Халқаро котибияти, аллақачон, бу ҳақда огоҳлантирилган.

Маълумот учун, НАТО 30 та давлатни ўз атрофида бирлаштирган ҳарбий-сиёсий блок ҳисобланади. Ушбу альянс 1949 йилда АҚШда Европа давлатларини СССР ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида тузилган. Бироқ, СССР қулагандан кейин ҳам НАТО ўз фаолиятини тўхтатмади, балки Россия томон географик жиҳатдан ўз таъсирини кенгайтириб борди. 

Қайд этиш керакки, ушбу альянснинг асосий тамойили – агар ҳарбий блок аъзосига ҳужум бўлса, НАТОнинг қолган аъзолари уни ҳимоя қилиш ва душманга қарши куч ишлатишга ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг