Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидан чиқарилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

Шунингдек, “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.

Бундан ташқари, “Тошкент метрополитени” ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Хусусан, 2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. 

Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг