“Бавария” сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 17 октябрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия Бундеслигасининг саккизинчи турида Леверкузеннинг “Байер”ини ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув мюнхенликларнинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Нагельсманн шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Роберт Левандовски ва Серж Гнабри дубл қайд этган бўлса, Томас Мюллер ўз ҳисобига яна бир голни ёздириб қўйди.

“Фармацевтлар” жамоаси эса иккинчи бўлим ўрталарида Патрик Шикнинг ягона голи билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа “Бавария” 19 очко тўплаб, Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Байер” 16 очко билан учинчи ўринда қолди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария BUNDESLIGA Байер

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг