“Бавария” сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Спорт
−
17 Октябрь 2021
2910Бугун, 17 октябрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия Бундеслигасининг саккизинчи турида Леверкузеннинг “Байер”ини ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув мюнхенликларнинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда Нагельсманн шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Роберт Левандовски ва Серж Гнабри дубл қайд этган бўлса, Томас Мюллер ўз ҳисобига яна бир голни ёздириб қўйди.
“Фармацевтлар” жамоаси эса иккинчи бўлим ўрталарида Патрик Шикнинг ягона голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа “Бавария” 19 очко тўплаб, Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Байер” 16 очко билан учинчи ўринда қолди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023