Зеленский махфий бойликлари борлигини тан олди
Олам
−
18 Октябрь 2021
10706Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари этиб сайлангунча унинг оффшор ҳисоблари бўлганини тан олди. Бу ҳақда у ICTV телеканали эфирида гапириб ўтди.
У Украина солиқчиларидан ҳимояланиш учун офшорлар керак бўлганини таъкидлаган. Зеленскийга кўра, Викрот Янукович Президентлиги даврида (2010 - 2014) ҳамма ўз бизнесини “тузган”.
“Солиқчилар ҳар куни бўлмаса, ҳафтада бир олдимизга келишган. Шундай ҳолатлар учун керак эди”, деган Зеленский.
У офшорлардан пул ювиш учун фойдаланмаганини қўшимча қилган.
“На мен, на “Квартал 95”нинг бошқа аъзоси 2019, 2012 ва 2001 йилда ҳам пул ювиш билан шуғулланмаган”, деган Украниа етакчиси.
Зеленский, шунингдек, Халқаро журналистлар консорциуми (ICIJ) томонидан офшорлар бўйича октябрь ойи бошида чиқарилган суриштирувнинг сиёсатчига алоқадор қисмида ҳеч қандай янгилик очилмаганини таъкидлади.
Зеленскийнинг тушунтиришича, 2019 йилда унинг офшорлари ҳақидаги бир хил маълумотлар тадбиркор Пётр Порошенконинг телеканалларида намойиш этилган. Президентнинг таъкидлашича, тергов унинг офшор компаниялари ҳақидаги янги тафсилотларни ошкор қилмаган.
Маълумот учун, Pandora Papers – сизиб чиққан 12 миллионга яқин ҳужжат бўлиб, улар дунё раҳбарлари, сиёсатчилар ва миллиардерларнинг махфий бойликлари ҳамда яширин келишувларини ошкор этади.
АҚШда Тадқиқотчи журналистлар халқаро консорциуми қўлга киритган маълумотлар энг йирик глобал текширувларга етаклади.
Дунёнинг 117 мамлакатидаги 600 нафардан кўпроқ журналист ер юзидаги энг қудратли инсонларнинг яширин бойликлари билан таниша олишди.
Ҳужжатларда Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари этиб сайлангунча бизнес шериги ва дўсти, кейинчалик Президент ёрдамчиси бўлган Сергей Шефирга ўтказган офшор компанияларнинг улушидан ҳали ҳам фойда кўраётган бўлиши мумкин. Пандора ҳужжатларида айтилишича, собиқ шериклар компаниялари шартнома тузган, унга кўра офшор Зеленскийнинг рафиқасига тегишли компанияга дивиденд тўлашни давом эттирмоқда. Терговчиларга кўра, Зеленский ва унинг рафиқаси Maltex Multicapital Corp. нинг тўртдан бирига эгалик қилган. 2019 йилги сайловолди кампанияси пайтида Зеленский бу акцияни Шефирга ўтказган. Бундан ташқари, “Пандора архиви”дан олинган ҳужжатлар “сайловлар давомида Зеленскийга қўйилган офшор фирибгарлик айбловларини қисман тасдиқлайди”. Тергов, шунингдек Зеленскийнинг шериклари офшор компаниялар ёрдамида 2014-2016 йилларда Лондонда учта квартира сотиб олганини даъво қилмоқда. Қайд этилишича, Шефир 3,8 миллион фунт стерлингга (5,1 миллион доллар) иккита квартира, “Квартал 95” компаниясининг асосчиси Андрей Яковлев эса 1,5 миллион фунт стерлингга (2 миллион долларга) яна квартира сотиб олган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15