Пентагон мансабдори Ўзбекистон билан чегара хавфсизлигини муҳокама қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

АҚШ Мудофаа вазирининг махсус операциялар ва паст даражадаги низолар бўйича ёрдамчиси Кристофер Майер Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги муҳтор элчиси Даниел Розенблум ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

“Мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегациянинг ташрифи давомида сўнгги кунлар ичида Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокараларда қатнашганимдан ва чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилганимдан жуда мамнунман”, деб ёзиб қолдирган элчи Twitter’да.

Эслатиб ўтамиз, Американинг “Politico” нашри Пентагон расмийлари Ўзбекистонга аксилтеррор кучларини жойлашриш бўйича музокара ўтказиши ҳақида хабар тарқатганди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Пентагон вакилларини республикага ташрифи бўйича расмий сўров олмаганликлари ҳақида хабар берганди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ҳарбий кучларини Ўзбекистонга жойлаштириш муҳокама мавзуси эмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made