Пентагон Ўзбекистонга аксилтеррор кучларини жойлаштирмоқчи – ОАВ
Олам
−
14 Октябрь 2021
18004Пентагон расмийлари шу ойда Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилади. Бу ҳақда “Politico” нашри АҚШ армиясининг режалари билан таниш Конгрессдаги манбаларга таяниб хабар берган.
“Антитеррор кучларни жойлаштириш имконияти кун тартибида бўлади. Бундай келишув АҚШ ҳарбийларига Афғонистондаги нишонларни яхшироқ кузатиш ва уларга зарба бериш имконини беради”, деб ёзилган нашрда.
Аввалроқ, Жо Байден маъмурияти Афғонистон билан чегарадош давлатлар билан биргаликда бундай келишувларни муҳокама қилмоқчи эканлигини маълум қилганди, аммо аниқ натижалар ҳақида ҳеч нарса айтилмаганди.
Шунингдек, АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь