Тожикистон ҳам Европада Қуръон ёқилишига муносабат билдирди
Олам
−
28 Июль 2023
5646Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Швеция ва Данияда Қуръонни таҳқирлаш билан боғлиқ ҳаракатларни дунё мусулмонлари учун ҳақоратомуз, деб атади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда айтилди.
“Муқаддас Қуръони Каримнинг таҳқирланиши бутун дунё мусулмонларининг туйғуларини ҳақорат қилиш бўлиб, жамиятда динлараро низоларни келтириб чиқаради”, дейилади хабарда.
ТИВга кўра, Душанбе бардошсизлик, экстремизм ва терроризм, душманлик, уруш ва можароларнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди.
“Тожикистон цивилизацияларнинг конструктив мулоқоти тарафдори”, дея таъкидлайди Ташқи ишлар вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Швецияда полициясининг рухсати билан акция ўтказилган ва унда Ироқдан келган 37 ёшли муҳожир Салван Момика Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлаб, уни ёқиб юборганди. Бу ҳаракат кўпчилик томонидан, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қораланди. Салван Момика эса 20 июль куни яна Стокголм полициясининг рухсати билан Ироқ элчихонаси яқинида акция ўтқазди ва мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръон нусхасини тепди. Кейинчалик Дания пойтахти Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида ҳам ўта миллатчи “Даниялик ватанпарварлар” гуруҳи вакиллари митинг ўтказиб, Қуръон китобини ёқиб юборди. Кейинчалик Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Қуръон таҳқирланишини қоралади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь