Швецияда яна Қуръон ёқиб юборилди
Олам
−
29 Июнь 2023
31204Кеча, 28 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольм марказидаги Медборъярплатсен майдонида яна муқадддас Қуръони карим таҳқирланди. Намойишда ироқлик 37 ёшли муҳожир Салван Момика муқаддас китобни ёқиб юборди.
У араб тилида нутқ қилиб, мусулмонларнинг муқаддас китобидан варақларни йиртиб, ўт қўйди. Акция содир бўлган жойда Швеция ва халқаро ОАВ вакиллари, шунингдек, 200 га яқин томошабин бўлган. Полиция ташкилотчига тош отмоқчи бўлган эркакни қўлга олди.
Намойишдан олдин Момика ТТ телеканалига берган интервьюсида таржимон ёрдамида “Қуръонни ёқиб юборамиз, Швецияни уйғот, деймиз. Бу демократия, бизга рухсат йўқ дейишса, бу хавфли”, деб бақирган.
Аввалроқ, Момика Швеция ОАВларига берган интервьюсида унинг ҳаракати Швециянинг НАТОга киришига қарши эмаслигини, шунчаки қиролликда Қуръонни тақиқлашни хоҳлашини айтган эди. Аммо, баъзи экспертларнинг фикрича, бундай ҳаракатлар ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг НАТОга киришини қийинлаштириши мумкин.
“Кейинги ҳафта Брюсселда Швеция, Туркия ва Финляндия ўртасида яна бир учрашув бўлади. Лекин кулга айланган Қуръон ёзда НАТОга аъзо бўлиш учун сўнгги умид учқунини ўчириши мумкин”, дейди ТВ4 шарҳловчиси деди ТВ4 шарҳловчиси Тереза Кристианссон.
Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон шу куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳаракат Швециянинг НАТОга кириш жараёнига қандай таъсир қилиши ҳақида спекуляция қилмаслигини айтди.
“Бу қонуний, аммо номақбул”, деб тушунтирди сиёсатчи.
Акция полициянинг рухсати билан бўлиб ўтган, ҳисоботда улар мусулмонларнинг муқаддас китобини “ёқиш учун тўғридан-тўғри рухсат” бермагани, балки бу “Қуръон ҳақидаги намойиш” эканлиги айтилган. Хабарда, шунингдек, айни пайтда Пойтахт округида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво туфайли олов ёқиш тақиқлангани ва уни бузиш жаримага олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган.
Қуръонни ёқиш билан ҳаракатлар атрофидаги ишлар
Жорий йилнинг февраль ойи бошида полицияга Туркия ва Ироқнинг Стокгольмдаги элчихоналари олдида Қуръонни ёқишни уюштириши керак бўлган иккита акция ташкилотчилари мурожаат қилган. Бироқ Швеция хавфсизлик полициясининг тавсиясига кўра, полиция департаменти бундай ҳаракатлар аввалроқ мамлакатга нисбатан таҳдидларни келтириб чиқарган ва янги ҳаракатлар террорчилик ҳужумлари хавфини жиддий равишда оширишини айтиб, бундай акцияни ташкил этишдан бош тортган. Бу қарор қонун полицияга бундай ҳуқуқ бермаган деб ҳисоблаган бир қатор адвокатлар томонидан танқид қилинган.
Июнь ойи бошида иккинчи инстанция маъмурий суди ушбу қарорларни кўриб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг рад этиш учун қонуний асосга эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди. “Жамоат тартиби тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, оммавий намойишларни ўтказишга рухсат бериш фақат маълум бир намойиш билан боғлиқ хавфсизлик ва тартибни таъминлаш мақсадида зарур бўлгандагина рад этилиши мумкин.
Жорий йилнинг бошида Туркия ва Швеция ўртасида Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида Қуръон ёқиб юборилиши билан боғлиқ катта жанжал келиб чиққан эди. 21 январь куни ўнг қанот экстремистик “Қаттиқ келишув” партияси етакчиси Расмус Палудан дипломатик миссия олдида Қуръонни омма олдида ёқиб юборди. У ўз нутқида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни танқид қилди. 2022 йил апрель ойида эса полиция Норрчёпингда Палуданнинг Қуръонни ёқишининг олдини олди.
LiveБарчаси